Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасидаги зиддиятли ҳолат видеоси тарқалди

ЙПХ инспектори ва ҳайдовчи ўртасидаги зиддиятли ҳолат видеоси тарқалди

Видеодан скриншот

Интернетда Тошкент йўлларида ЙПХ инспектори ва юк автомобили ҳайдовчиси ўртасида юзага келган зиддиятли вазият видеоси тарқалди. Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ изоҳ берди.

«2020 йил 16 октябрь куни тахминан соат 16.40 да Мирзо-Улуғбек тумани Зиёлилар ва Сайрам кўчаси кесишмасида мазкур ҳудудда хизмат олиб борган ЙПХ инспектори жезл ва ҳуштак билан SREM ST русумли (давлат рақами 01 F 620 EB) юк автомобилига тўхташ ҳақида ишора қилган. Аммо ҳайдовчи бу ишорани менсимасдан, ҳаракатни давом эттирган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида транспорт воситаси тез орада мажбурий тарзда тўхтатилган. Ҳайдовчи – 23 ёшли Сергели туманида яшовчи Дониёр И. эди», – дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ махсус дивизион 6-сон мобиль гуруҳи инспектори кичик сержант Н. Хайтходжаев ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси («Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик») бўйича баённома расмийлаштирган. Автомобиль жарима майдончасига жойланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг