ЙТҲдан сўнг ҳайдовчи салонда қисилиб қолди

23 август куни тахминан соат 17:00 да «Қамчиқ» довонида иккита юк машинаси иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Довоннинг 247-километрида«ИСУЗУ» юк машина ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш натижасида «МАН» юк машинасига бориб урилган. ЙТҲ натижасида «ИСУЗУ» ҳайдовчиси машина салонида сиқилиб қолган.
Воқеа жойига ФВВ «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарув отряди қутқарувчилари етиб борган.
ФВВ қутқарувчилари махсус техниклар ёрдамида ҳайдовчини автомобил салонидан хавфсиз тарзда чиқариб олишиб, воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам кўрсатди ва шифокорларга топширишди.
Айни вақтда ҳайдовчи Поп тумани шифохонасида, унинг соғлиғи яхши. Тез орада ҳайдовчига уйга рухсат берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter