Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Юбиляр» ўғриликка қўл урди

«Юбиляр» ўғриликка қўл урди

Иллюстратив фото

Россиянинг Зеленоградск шаҳри (Калининград вилояти)да уй олдида қолдирилган, эгаси ёпишни унутган автомобилнинг юкхонасидан олтита қути ўғирлаб кетилди. Қутиларда ич кийимлар, пайпоқлар ва футболкалар бўлган... Умумий қиймати 70 минг рублга тенг нарсалар.

Жиноят қидирув бўлими ходимлари илгари судланган шахсни гумонлаб қидириб топишди. У қилмишига иқрор бўлди.

Энг қизиғи, қўлга тушган шахс ўғриликка ўз туғилган куни — 55 ёшга тўлган санасида қўл урган...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг