Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юк машиналари иштирокидаги ЙТҲларда 7 ойда юздан ортиқ фуқаро ҳалок бўлган

Юк машиналари иштирокидаги ЙТҲларда 7 ойда юздан ортиқ фуқаро ҳалок бўлган

2024 йилнинг ўтган 7 ойида юк автотранспорт воситалари билан боғлиқ 303 та йўл-транспорт ходисаси содир этилгани оқибатида 108 нафар фуқаро ҳалок бўлган 227 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

Бу ҳақда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида бўлиб ўтган мажлисда маълум қилинди.

Қўмита мажлисида таъкидланишича, Ҳукуматнинг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларида юк автомобилларига фақат чапга бурилиш ёки қайрилиб олиш учун йўлнинг четки чап қаторини эгаллашга рухсат этилиб, бошқа ҳолларда чап қаторда ҳаракатланиш тақиқланган. Бироқ ушбу қоидабузарлик учун амалдаги қонунчиликда жазо чоралари белгиланмаганлиги сабабли аксарият ҳолларда ҳайдовчилар йўлларнинг чап қаторларида бемалол ҳаракатланишмоқда ва бу ҳолат автомобиль йўлларида тирбандликларга ва аварияли ҳолатлари содир бўлишига сабаб бўлмоқда.

Айнан шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда бугунги мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Унга кўра, қонун билан юк автомобилларида йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланганлик  (рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно) учун маъмурий жавобгарлик белгиланяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг