Юнусободда халқ пулини талон-торож қилган ширкат аниқланди
![Юнусободда халқ пулини талон-торож қилган ширкат аниқланди](http://static.xabar.uz/crop/1/9/720_460_95_1995853859.jpg)
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда «З.К.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати моддий жавобгар ҳудуддаги хонадон эгаларидан коммунал тўловлар учун ундирилган жами 237,2 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter