Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

8 йил қидирувда бўлган аёл Истанбулда қўлга олинди

8 йил қидирувда бўлган аёл Истанбулда қўлга олинди

1957 йилда туғилган Рита Халилова фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланиб, 2016 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувда бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида у Истанбул шаҳрида қўлга олинган.

Қайд этилишича, Рита Халилова Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси дипломатлари иштирокида Истанбул халқаро аэропортидан Ўзбекистонга депортация қилинди.

«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади», дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг