Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Адлия вазирлиги статистика қўмитаси ходимларининг ҳуқуқий билимларини оширди

Адлия вазирлиги статистика қўмитаси ходимларининг  ҳуқуқий билимларини оширди

Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати

Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларида ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этишда давом этмоқда.

Шу кунгача ўқув курслари Мудофаа, Мактабгача таълим, Қишлоқ хўжалиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, Жисмоний тарбия ва спорт, Инновацион ривожланиш вазирликлари ва унинг таркибидаги тизимларда муваффақиятли ўтказилди.

Ушбу курслардан мақсад давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, соҳага доир қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини уларга батафсил тушунтиришдан иборатдир.

Курслар «республика – вилоят – туман (шаҳар)» уч поғонали принципи бўйича ташкил этиб келинмоқда.

Бугун, 21 июнь куни Статистика қўмитасида ўтказилган навбатдаги ўқув курси ҳам одатдагидек 5 та йўналиш (модул) бўйича ўтказилди. Ходимларга Конституция ва инсон ҳуқуқлари, меҳнат қонунчилиги нормалари, мурожаатлар билан ишлаш, коррупцияга қарши кураш ҳамда соҳа фаолиятига оид қонунчилик бўйича тушунтиришлар берилди.

Машғулотлар содда ва тушунарли тилда, турли инновацион усуллардан фойдаланган ҳолда ташкил этилди.

Ўқув курсида Адлия вазирлиги масъул ходимлари, Тошкент давлат Юридик университети профессор ўқитувчилари ва Юристлар малакасини ошириш марказининг малакали ходимлари иштирок этишди.

Ўқув машғулоти давомида фақат ҳуқуқий маълумотлар бериш билан чекланилмасдан, ходимларнинг қонун ҳужжатларидан хабардорлик даражаси ўрганилиб, уларни қизиқтирган 50 га яқин саволларига мутахассислар томонидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг