Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Агробанк» собиқ мансабдорлари қанча пул ўзлаштиргани айтилди

«Агробанк» собиқ мансабдорлари қанча пул ўзлаштиргани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада «Агробанк» собиқ мансабдорлари омонатчининг пулларини ўзлаштириб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан «Агробанк» АТБ матбуот хизмати изоҳ берди

Маълум қилинишича, банкнинг ички аудит хизмати томонидан Фарғона филиалида ўтказилган аудит текширувлари давомида филиал бошқарувчиси лавозимида ишлаб келган Х.О. ва бошқалар томонидан банкка 600 млн сўм пул топширган омонатчининг ушбу пул маблағларини 2023 йил март ойида бошқа мақсадларда чиқим қилиб, омонатчининг пластик картасига ўзларининг пулларидан банк орқали ойма-ой пул ўтказиб келишгани, ўзларига ишониб топширилган пул маблағларни ўзлаштириб юборишгани аниқланган.

Шунингдек, ички аудит хизмати томонидан ўтказилган текширувда банкнинг собиқ масъул филиал ходимлари томонидан «Фергана-Осеана» масъулияти чекланган жамият қўшма корхонасининг 1,5 млрд сўм маблағлари қалбаки ҳужжатлар асосида ўзлаштириб юборганлиги ҳам маълум бўлган.

Бундан ташқари, текширув давомида банкнинг собиқ мансабдор шахслари томонидан кунлик касса ҳужжатлари маълумотларини сохталаштириш йўли билан 1,8 млрд сўмни ўзлаштириб юборилганлиги фош этилган.

Тегишли ҳужжатлар асосида банкнинг Фарғона филиали собиқ мансабдор шахсларига жиноят иши қўзғатилган ва айбдор шахсларга нисбатан тегишли айблов эълон қилиниб, ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми «а, г» банди ва бошқа моддалари билан тегишли жазолар тайинланган ва етказилган зарарлар айбдорлардан ундирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг