Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳмадбой устидан тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда

Аҳмадбой устидан тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда

«Аҳмадбой» номи билан танилган чинозлик Аҳмаджон Турсунбоев ва унинг жиноий шерикларига нисбатан ўтган йили жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди ҳукм чиқарган эди. Унга кўра, Аҳмаджон Турсунбоевга 13 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланганди. Шунингдек, бир йил тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланиб, энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида жаримага тортилганди.

Мазкур ҳукм ҳали совуб улгурмай, А. Турсунбоев ва бошқаларга нисбатан навбатдаги суд жараёни ўтказилиб, навбатдаги ҳукм ҳам чиқарилганди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди биносида судланувчилар А. Турсунбоев ва бошқаларга (судланувчиларнинг умумий сони – 16) нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича тўртинчи очиқ суд бўлиб ўтмоқда.

Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Х.Шермуҳамедов раислигида кўриб чиқилмоқда.

Судланувчилар А.Турсунбоев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқдалар.

Ҳозирги кунда суд тергови ўтказилмоқда. Суд жараёни давом этяпти.

Кейинги суд мажлиси эртага, 30 январь куни ўтказилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг