Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Акамни қарзи учун шу «Волга»ни олинг...»  — 16 ёшли бола жиноятга қўл урди

«Акамни қарзи учун шу «Волга»ни олинг...»  — 16 ёшли бола жиноятга қўл урди

2021 йилнинг 8 декабрь куни соат 20:35 ларда Қўқон шаҳрида яшовчи 60 ёшли Р.М. Фарғона вилояти ИИБ «102» хизматига мурожаат қилди.

Унда Қўқон шаҳар Шарқ мавзеси 9-сонли кўп қаватли уйнинг ёнида жойлашган автотураргоҳдан «Газ-3102» русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида мазкур жиноятни вояга етмаган 16 ёшли Т.О. автомашинанинг эшикларини калит танлаш йўли билан очиб, электр кабелларини улаш йўли билан ўт олдириб олиб қочгани ва Бувайда тумани Янгиқўрғон қишлоғида яшовчи фуқаро П.Э.,га акасининг қарзи эвазига гаровга бериб юборганлиги аниқланган.

Олиб қочилган «Газ-3102» русумли автомашина Э.П. дан холислар иштирокида ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан вояга етмаган Т.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-моддаси 1-қисми (Транспорт воситасини олиб қочиш) жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг