Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Альфа-ПВП»ни 80 минг АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди

«Альфа-ПВП»ни 80 минг АҚШ долларига сотаётган шахс ушланди

Ярим килограммга яқин «альфа-пирролидиновалерофенон» (а-ПВП) синтетик гиёҳвандлик моддасини 80 минг АҚШ долларига сотаётган шахс қўлга олинди.

Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ тезкор ходимлари томонидан Самарқанд шаҳрининг Х.Олимжон МФЙ ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда муқаддам судланган, 1957 йилда туғилган, Фарғона вилоятда рўйхатда турувчи фуқаро У.Т., 1 кг. «альфа-пирролидиновалерофенон» гиёҳвандлик воситасини 180 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 0,5 килограммга яқинини 80 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, ҳужжатлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг