Андижонда ҳоким ўринбосари қўлга тушди
Андижонда Избоскан туман ҳокими ўринбосари А.К. жиноят устида қўлга олинди.
Xabar.uz манбасига кўра, туман раҳбарининг инвестиция, саноат ва савдо йўналиши бўйича ўринбосари Катта Фарғона канали ҳимоя ҳудудидан 0,08 га ер майдонини «Е-аукцион»даги савдоларни ёпиқ шаклда ўтказган ҳолда сотиб олиб бериш эвазига пул талаб қилган. Талаб қилинган пулдан 500 АҚШ долларини хизмат хонасида олаётганда қўлга олинади.
Ҳолат бўйича пора олиш (Жиноят кодекси, 210-модда) ёки фирибгарлик (168-модда) аломатли билан жиноят иши қўзғатилганми, аниқ маълумот йўқ. Аммо терговчилар енг шимариб ишга киришгани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter