Ангренлик уй бекасининг пластик картасидан 20 млн сўм ўғирланди
14 июнь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи уй бекаси Л.З. ИИБга мурожаат қилиб, катта суммадаги маблағи ноқонуний ечиб олинганини маълум қилди, деб хабар берди ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Жабрланувчининг сўзларига кўра, унинг номига «Ипотека» банкидан очилган пластик карточкаси ҳисобидан шу йил 11 июнь куни номаълум шахс «Click» тизими орқали 20.179.800 сўм ечиб олган.
«Ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган. Ҳурматли фуқаро, ўз шахсий буюмларингизни ўзгаларга беришдан аввал яхшилаб ўйланг. Ҳушёр бўлинг!», дейилади ИИВ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter