Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Бек-барака» бозорида сотувчидан кунлик пул талаб қилганларга жиноят иши қўзғатилди

«Бек-барака» бозорида сотувчидан кунлик пул талаб қилганларга жиноят иши қўзғатилди

Фото: Тергов департаменти

2021 йилнинг 6 апрель куни соат 05:10 ларда 40 ёшли И.Негина ва 32 ёшли Ю.Наргизалар Зангиота туманида жойлашган «Бек-барака» савдо мажмуаси ҳудудида 43 ёшли Б.Сафарой кийим-кечак улгуржи савдоси билан шуғулланаётган вақтида унга тегишли қўлбола усулда ясалган савдо расталарини улоқтириб, турли хил аёллар-кийим-кечакларини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб кетиб қолганлар.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, И.Негина ва Ю.Наргизалар ҳам «Бек-барака» бозорида савдо ишлари билан шуғулланишлари, Б.Сафаройни савдо қилаётган жойи уларга «тегишли» эканлигини, ундан савдо жойи учун кунлик пул беришини талаб қилиб, савдо қилишига мунтазам равишда тўсқинлик қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.Негина ва Ю.Наргизаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши доирасида жабрланувчига етказилган моддий зарар миқдори аниқланиб, уни қоплаш чоралари кўрилади.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг