Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бозордаги антисанитария ҳолатини ёритмаслик учун 1000 доллар талаб қилган товламачи ушланди

Бозордаги антисанитария ҳолатини ёритмаслик учун 1000 доллар талаб қилган товламачи ушланди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, «Бекобод деҳқон бозори» бош назоратчиси К.Т.га ўзини блогер деб таништирган фуқаро Ш.А. ундан 1 000 АҚШ доллари талаб қилиб, акс ҳолда пандемия шароитида оммавий ахборот воситалари ходимларига бозорда антисанитария ҳолатлари мавжудлиги ҳақида танқидий видеотасвирлар олдириб, Интернет ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, талаб қилган 1 000 АҚШ долларидан 700 АҚШ долларини товламачилик йўли билан олган вақтида ушланган.

Шунингдек, фуқаро Ш.А. деҳқон бозорининг филиалида Давлат дастури асосида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлигидан хабар топиб, ушбу таъмирлаш ишларидаги камчиликларни ижтимоий тармоқларда танқидий тарзда кўрсатмаслик ҳамда ушбу объектда қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бораётган фирмага ҳеч ким тазйиқ ўтказмаслиги эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан фуқаро Ш.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг