Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугундан фуқароларга бепул юридик маслаҳатлар берилади

Бугундан фуқароларга бепул юридик маслаҳатлар берилади

Фото: «Protoday.uz»

Бугундан эътиборан Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик университетининг юридик клиникаси қошида фуқаролар қабулини ташкил этмоқда. Бу ҳақда вазирликнинг «Ҳуқуқий ахборот» каналида маълум қилинди.

Каналдаги маълумотга кўра, «Инсон ҳуқуқлари соҳасида фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш, уларга ҳуқуқий ахборот ва оғзаки маслаҳатлар бериш мақсадида Адлия вазирлиги 2018 йилнинг 21 февраль кунидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетининг юридик клиникасида фуқаролар қабулини ташкил этади».

Қабул ҳафтанинг душанба, чоршанба, жума кунлари соат 10:00-12:00 орасида амалга оширилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг