«Бундан буён уларга алоҳида жазо бор» — Кодексга қўшимчалар киритилмоқда
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар киритилмоқда.
Янги лойиҳага кўра, кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисидаги қоидаларни бузиш мансабдор шахсларга БҲМнинг ўн беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, кўп квартирали таянч ва тўсиқ конструкцияларини қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни бузган ҳолда ўзгартириш ёки реконструкция қилиш, шу жумладан кўп квартирали уйларда ва туташ ер участкасида ўзбошимчалик билан қурилмалар қуриш, фуқароларга БҲМнинг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга қирқ бараваридан эллик бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Агар кўп квартирали уйдаги бу қоидабузарликлар шу жумладан, ўзбошимча қурилма бартараф этилса ва бу биринчи марта содир этилаётган бўлса фуқаро жавобгарликдан озод этилади.
Қонун Сенатга юборилган.
«Демак, «дом»ларни пастки қаватида таянч устунларини бузвориб магазин, кафе қилаётган, «дом»ларни атрофини ўзбошимча ўраб олаётганлар бундан буён уларга алоҳида жазо борлигини унутишмасин», деб ёзади депутат Расул Кушербаев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter