Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоролик ўсмир қурилиш молларини талон - тарож қилди

Бухоролик ўсмир қурилиш молларини талон - тарож қилди

foto: internet, ochiq manba

Бухоро шаҳрининг Лоша маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Ж. ҳали қурилиши тугалланмаган маиший хизмат кўрсатиш шахобчасига тегишли қурилиш молларининг камайганига гувоҳ бўлган ва зудлик билан ички ишлар органларига мурожаат қилган. Олиб борилган тезкор ҳаракат давомида содир этилган ўғрилик ҳолати юзасидан айбдорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 169-моддасига (Ўғрилик) асосан, иш қўзғатилган. Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати «Xabar.uz»га хабар қилишича, ўрганилган ҳолатга кўра, жами 10 миллион 250 минг сўмлик қурилиш моллари талон-тарож қилинган. Ички иишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида жиноят Бухоро шаҳрилик 17 ёшли Ш.И. томонидан содир этилгани аниқланган.   

«Қурилиш молларини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан узоқлашганимда ҳам қўрқувни ҳис этмагандим. Аммо, ҳозир кўзларим очилди. Оиламиз ўзимизга тўқ, шароитлар етарли. Шунга қарамасдан, ота-онам юзини ерга қаратишим мумкинлиги, дўст-жўраларим олдида изза бўлишимни ўйламаган эканман. Қилган ишимдан пушаймонман», – деган тергов ҳаракатлари давомида Ш.И.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг