Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чақалоқлар ўлими ҳолати прокуратура томонидан ўрганилмоқда

Чақалоқлар ўлими ҳолати прокуратура томонидан ўрганилмоқда

Фото: Xabar.uz

Самарқанд вилоятида 20-29 кунларида 4 нафар чақалоқ ўлими содир бўлган. Вилоят ҳокимлигида шу масала муҳокама қилинди.

Маълум бўлишича, февралнинг сўнгги ўн кунлигидаги чақалоқлар ўлими билан боғлиқ ҳолатнинг икки нафари Оқдарё туманида ва бир нафардан Нуробод ва Ургут туманиларида рўй берган.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари, оилавий шифокорлар, патронаж ва доя ҳамшираларнинг ҳолатлар бўйича ҳисоботи тингланган.

Прокуратура органлари  тиббиёт ходимлари қўйган ташхислар ва гўдаклар ўлими сабаблари, масъулларнинг ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги масалаларини ўрганишга киришган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг