Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Чиқиш»да осон бўлса, «кириш»да...

«Чиқиш»да осон бўлса, «кириш»да...

Фото: «airways.uz»

Ҳуқуқий чеклов чоралари қўлланмаган фуқаронинг четга чиқишида муаммо борми? Албатта, йўқ. Фақат белгиланган тартибга биноан ҳужжат расмийлаштирса, кифоя, у ёғига — оқ йўл: ой бориб, омон келинг!

Биласиз, мамлакатимиз фуқароларнинг хорижга чиқиши масаласида қатор ўзгаришлар рўй берди, бу жараёндаги ортиқча оворагарчиликларга барҳам берилмоқда. Шунга қарамай, тегишли тартиблардан «сакраб ўтиб», четга чиқаётганлар учраб турибди-да. Худдики, шаҳар бедарвозадек.

Ботир Бўриев (исми-шарифи ўзгартирилди) четга чиқишнинг «осон йўли»ни топгандек эди гўё. Яъники, хорижга чиқиш учун биометрик паспортини расмийлаштирмасдан, аввалига Украинага учди, у ердан Туркияга. Бор-йўғи тўққиз кунлик сафари юртга қайтгач, ўзига қимматга тушишини билмасмиди?!

Хуллас, у «Истанбул-Тошкент» йўналишидаги НУ-272-сонли авиарейс билан учиб келгач, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида чегара назорати дивизиони ходимлари томонидан тўхтатилди: окаси, четга қонунга хилоф равишда чиқибсиз-ку?! Бунинг оқибати нима бўлишини биласизми?

Натижада унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилди.

Ўқилган қонуний ҳукмдан тегишли хулоса чиқариб олса керак. Яна қайдам...

Ж.Нажимов

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг