Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чўмилиш ҳавзасидаги «раққоса»лар ОИТС/ОИВга текширувдан ўтказилгани рад этилди

Чўмилиш ҳавзасидаги «раққоса»лар ОИТС/ОИВга текширувдан ўтказилгани рад этилди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ

Самарқанд тумани «Вавилон» чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросимидаги тадбир бўйича вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабари эълон қилинган эди.

ИИВ матбуот котиби Ш.Ғиёсовнинг қайд этишича, ушбу муносабат жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлган.

«Мазкур ҳолат ИИВ томонидан ўрганилганда маълум бўлишича, жорий йилнинг 16 июн куни Самарқанд тумани «Янгиариқ» маҳалласида жойлашган «Вавилон» чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросими ташкилотчилари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сонли «Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларини инобатга олмаган ҳолда 2000 дан зиёд фуқаролар учун оммавий кўнгилочар маросимини ташкил этганлар.

Ушбу келишилмаган жамоат тадбири турли тартиб бузилишларга олиб келиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда, мазкур ҳолат Самарқанд вилояти ИИБ томонидан ўрганилиб, тадбир ташкилотчилари билан профилактик суҳбат ўтказилиб, келгусида хавфсизлик чоралари кўрилиши зарурияти ҳақида қатъий огоҳлантирилганлар.

Шунингдек, хабарда акс этган, тадбирда иштирок этган аёлларга нисбатан тери-таносил касалликлари кўригидан ўтказилганлиги ва ОИТС/ОИВга текшириш учун қон таҳлиллари олинганлиги тўғрисидаги маълумот, вилоят ИИБ матбуот котиби Ж.Сагдуллаев томонидан шошмашошарлик билан вазиятни тўлиқ ўрганмаган ҳолда тайёрланганлиги аниқланган.

Маълум қиламизки, тадбир иштирокчиларининг, шу жумладан аёлларнинг ҳеч бири тиббий кўрикдан ўтказилмаган ва уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир чоралари қўлланилмаган.

Ҳозирда Ички ишлар вазирлиги томонидан вилоят ИИБ ходимларининг ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган», дейилади ИИВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг