Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хоразмда давлат солиқ инспекцияси ходими ушланди

Хоразмда давлат солиқ инспекцияси ходими ушланди

Хоразм вилоятида бюджетга қўшимча ҳисобланган солиқ тўловларини камайтириб бериш эвазига пора олган ходим қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Хонқа туман ДСИ ходими А.Х тадбиркорлик субъектида ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасига кўра, бюджетга қўшимча ҳисобланган солиқ тўловларини камайтириб бериш эвазига ундан 5.000 (беш минг) АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунга асосан, мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 28,211-моддаси ва бошқа моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда, жиноят ишининг тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг