ДХХ ҳоким ёрдамчисини ушлади
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам судланган шахс Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани «Илғор» МФЙ ҳудудида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар ер майдонини «Ўзбекистон - 2030» стратегиясининг 67-бандининг ижроси доирасида 10 йил муддатга ижарага олиб бериш эвазига тадбиркордан 80 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, у мазкур пул маблағидан 15 минг АҚШ долларини Оҳангарон тумани «Илғор» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчисига бериши кераклиги аниқланиб, ушбу мансабдор шахс ҳам сўралган пулни олган вақтида ушланди.
Аввалроқ Самарқандда ҳоким бўлиб ишлаган шахс ички ишлар органининг собиқ ходими билан шерикликда жиноятга қўл ургани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter