Электр ўғриси ушланди
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида яшовчи фуқаро О.Қ. ва Шўрчи тумани электр таъминоти корхонаси масъул ходимлари ўзаро жиноий тил бириктириб, «Бобур» маҳалласидаги савдо марказига лойиҳа-техник ҳужжатларсиз ноқонуний ўрнатилган трансформатордаги электрон ҳисобга олиш ускунасига ташқи таъсир кўрсатиб, 348,8 млн. сўмлик электр энергиясини ўғирлаганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Қ. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, О.Қ. процессуал тартибда ушланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter