Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг яхши суд очерки, мақола, детектив асар ва ҳикоялар учун танлов эълон қилинди

Энг яхши суд очерки, мақола, детектив асар ва ҳикоялар учун танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши, кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактаби ва Ўзбекистон Судьялари ассоциацияси ҳамкорлигида нашр этиладиган «ODILLIK MEZONI» илмий-амалий, ҳуқуқий жунали «СУД – АДОЛАТ УЙИГА АЙЛАНМОҒИ ЛОЗИМ!» мавзусида танлов эълон қилади.

Танлов ғолиблари қуйидаги йўналишлар бўйича аниқланади:

  • 1-, 2-, 3-ўрин – мамлакатимизда сўнгги йилларда суд ҳокимияти мустақиллигини амалда таъминлаш, суд органлари фаолиятини замон талаблари даражасида такомиллаштириш билан боғлиқ ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини очиб беришга қаратилган мақолалар учун;
  • Энг яхши суд очерки, энг яхши детектив асар, энг яхши суд фаолияти билан боғлиқ ҳикоя учун;

Танлов ғолиблари махсус соврин билан тақдирланади.

Тақдим этиладиган материаллар қоғозга чиқарилган ҳолда: 100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси 6-уйда жойлашган «Odillik mezoni» журнали таҳририятига, муаллифнинг тўлиқ исми-шарифи, иш жойи ва лавозими, телефон рақами аниқ кўрсатилган ҳолда юборилиш ҳамда электрон вариантда Е-mail: odillikmezoni2019@umail.uz почта манзилига жўнатилиши талаб этилади.

Танловда судьялар, суд тизими ходимлари, ҳуқушунос олимлар, адвокатлар, журналистлар ва суд-ҳуқуқ соҳасига қизиқувчи барча фуқаролар иштирок этиши мумкин.

Танловга тақдим этилган мақолаларни 2020 йилнинг 1 октябридан 2021 йилнинг 1 июлигача қабул қилади.

 Материаллар сараланиб «Odillik mezoni» журналида чоп этиб борилади.

Марҳамат, ушбу танловда сиз ҳам иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг