Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада «кўкнори боғи» аниқланди

Фарғонада «кўкнори боғи» аниқланди

Фарғона вилояти, Қўштепа туманида 16 май куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, «Шодлик 2» маҳалласи ҳудудида яшовчи М.Х.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Кузатув чоғида ушбу хонадон томорқасида 510 туп «кўкнори» ўсимлиги парваришлаб келинаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг