Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Газ таъминоти бўлими масъули пора билан қўлга тушди

Газ таъминоти бўлими масъули пора билан қўлга тушди

«Ўртачирчиқ тумангаз» газ таъминоти бўлими бош муҳандиси С.С. тумандаги нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини газ тармоғига улашга рухсат бериш ҳамда электрон ҳисоблагич ўрнатиш эвазига 8,5 минг доллар миқдоридаги пулларни пора тариқасида олган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, туман газ таъминоти корхонаси бош муҳандиси С.С. процессуал тартибда ушланди.

«Ҳурматли таъминот корхоналари ходимлари! Иш фаолиятингиз давомида таъмагирлик ҳолатларига ёки бошқа турдаги коррупцион жиноятларга қўл урманг.

Шуни унутмангки, ҳар бир коррупцион ҳолатлар фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади»,дейилади Бош прокуратура хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг