Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Колбаса ўғриси қўлга тушди

Колбаса ўғриси қўлга тушди

Фото: «Sterhluki.ru»

2021 йил 14 июнь куни Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилди. Шу йил 13 июнь куни соат 2:00 дан соат 3:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Тўрақўрғон туманида жойлашган озиқ-овқат дўконига эшик ойнасини бузиш йўли билан кирган. Савдо дўконидан умумий нархи 1.000.000 сўмлик колбаса маҳсулотларини ҳамда кузатув камерасини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 июнь куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг