Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримова Зангиотадаги колонияда сақланаётгани маълум қилинди

Гулнора Каримова Зангиотадаги колонияда сақланаётгани маълум қилинди

Фото: «twitter.com/GregoireMangeat»

Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати, Женевадаги «Mangeat Attorneys at Law» адвокатлик фирмаси раҳбари Грегор Мангет (Grégoire Mangeat) ўз мижози айни дамда Зангиота тумани ҳудудидаги 21-жазони ўташ колониясида эканини маълум қилди.

У ўзининг твиттердаги саҳифасида колонияга боргани ҳақида ёзиб қолдирди. Кейинги постида «Зангиотадаги 21-рақамли аёллар колониясидаги иккинчи куним», — дея маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратуранинг 6 мартдаги хабарига кўра Гулнора Каримова жазони ўташ даврида суд томонидан белгиланган чекловларни тизимли равишда бузиб, мажбуриятларини бажармай келгани учун уй қамоғидан умумий режимдаги колонияга ўтказилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг