Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Норози ҳайдовчи маъмурий баённомага ўз фикрини ёзиши мумкин

Норози ҳайдовчи маъмурий баённомага ўз фикрини ёзиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Қонунчиликка кўра, ҳуқуқбузар маъмурий баённоманинг мазмуни юзасидан баённомага ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қўйишга, шунингдек мазкур маъмурий баённомага имзо чекишдан бош тортиш сабабларини баён этишга ҳақлидир.

Ҳуқуқбузар маъмурий баённомани имзолашдан ёки ёзма тушунтириш беришдан бош тортган тақдирда баённомага бу ҳақда уни тузган шахс томонидан ёзиб қўйилади.

Бунда гувоҳлар ёки холислар иштирокида далолатнома тузилади ва маъмурий баённомага илова қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг