Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ёрдамчиларида ҳалолликни кучайтириш бўйича машғулотлар бошланди

Ҳоким ёрдамчиларида ҳалолликни кучайтириш бўйича машғулотлар бошланди

Ҳоким ёрдамчиларида ҳалоллик ва коррупцияга тоқатсиз муносабатни кучайтириш бўйича махсус семинар машғулотлари бошланди.

Таҳлилларга кўра, 2022 йилнинг январь-май ойларида ҳоким ёрдамчилари томонидан 14 та жиноят содир этилган. Мазкур жиноятларнинг асосий қисмини порахўрлик, мансабдорлик ва фирибгарлик жиноятлари ташкил этади.

Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ҳудудлар кесимида ҳоким ёрдамчиларини коррупцияга қарши кураш ва ҳалоллик бўйича махсус курсларда ўқитиш тизими йўлга қўйилди.

Шунга мувофиқ, жорий йилнинг 20 июнь санасидан эътиборан мамлакатимиз ҳудудларида «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишнинг устувор йўналишлари, давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни ва унга қарши курашиш бўйича ижобий хулқни шакллантириш» мавзусидаги семинар машғулотлари бошланди.

Унда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бошқармалари, туман (шаҳар) маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ходимлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари иштирок этмоқда.  

Семинарлар жорий йил 1 июль кунига қадар мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг