Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ёрдамчисининг ўлими юзасидан баёнот берилди

Ҳоким ёрдамчисининг ўлими юзасидан баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Марҳамат тумани «Полвонтош» маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келган Ф.А ўз жонига қасд қилгани, марҳумнинг отаси  М.М. туман ҳокимлиги томонидан ўғлининг ўлими юзасидан тарқатилган ахборотларнинг ёлғонлиги хусусидаги мурожаати тарқалган.

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси баёнот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 апрель куни Марҳамат тумани, Шўрқақир МФЙ, Давлатобод кўчасида яшаган, жорий йилнинг январь ойидан буён ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келган Ф.А. яшаш хонадонида ўзини-ўзи осиб ўз жонига қасд қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Марҳамат туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, фуқаро Ф.А.нинг баданида бўйнидаги осилишдан қолган странгуляцион эгат кўринишидаги излардан ташқари бирон-бир тан жароҳатлар аниқланмаган. 

Ўтказилган текширув натижасида фуқаро Ф.А. нинг ўз жонига қасд қилганлиги ҳолатида ўзга шахсларнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли, туман прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Аввалроқ ушбу ҳодиса юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилаётгани маълум қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг