Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимият вакилига қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Ҳокимият вакилига қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди

Фото: «Xabar.uz»

Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи Қонун (ЎРҚ–719-сон, 04.10.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Киритилган ўзгартишларга кўра, ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилди.

Бундай ҳаракатлар:

  • БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима (илгари фақат 50 бараваригача);
  • 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш (илгари 1 йилгача);
  • 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади (илгари 1 йилгача).

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳокимият вакилининг, ички ишлар ва Миллий гвардия ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлик учун ҳам жавобгарлик чоралари кучайтирилиб, жарима миқдорлари оширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг