Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимлик иш юритувчиси 8000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Ҳокимлик иш юритувчиси 8000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Фото: ИИВ ЖҚББ КваИЖҚКБ

Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани «Пахтакор» маҳалласи, Гулбаҳор кўчаси, 144-уйда яшовчи С.А 2020 йилнинг 19 август куни Жиззах вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда ИИВ ЖҚББ КваИЖҚКБ хабар бермоқда.

У ўз аризасида жорий йилнинг 17 август куни ўзини Жиззах вилояти, Зафаробод тумани ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари «Маъмур» деб таништирган шахс, «Бўстон» маҳалласи ҳудудида 40 сотих бўш ер майдони борлигини, ушбу ерга тўйхона қурилиши учун туман ҳокимининг қарорини чиқартириб беришини айтиб, эвазига ундан 12 000 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини баён қилиб, «Маъмур» исмли шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ва Жиззах вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Жиззах вилоятининг Зафаробод туман ҳокимлиги иш юритувчиси лавозимида ишловчи М.Б С.А дан талаб қилган 12 000 АҚШ долларидан 8000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ушланиб, ундан ашёвий далил сифатида 8000 АҚШ доллари ҳамда аризачи С.А га тегишли бўлган фуқаролик паспорти нусхаси олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Жиззах вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига қонуний чора кўриш учун топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг