Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳокимлик вакили қўлга тушди

Ҳокимлик вакили қўлга тушди

Қувасой шаҳрида ҳокимлик балансидан уй олиб беришни ваъда қилган бўлим бошлиғи ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қувасой шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳар ҳокимлиги қошидаги хўжалик ҳисобидаги уй-жойларни рўйхатга олиш, алмаштириш ва тақсимлаш бўлими бошлиғи А.А. фуқаролар Ф.А. ва Ш.И.га 8 500 АҚШ доллари эвазига ҳокимлик балансидаги уйлардан бирига эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи ордер расмийлаштириш ҳамда ушбу хонадонни кейинчалик хусусийлаштириб беришни ваъда қилиб, олдиндан 3 800 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг