Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳомиладор аёлларга нафақа пули бериляпти, пластигингизни юборинг...

Ҳомиладор аёлларга нафақа пули бериляпти, пластигингизни юборинг...

Фото: Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

2022 йилнинг 5 август куни Қувасой шаҳрида В.В телеграмм орқали И.Т.нинг ишончига кириб, ҳомиладор аёлларга нафақа пули берилаётгани, бунинг учун пластик карта рақамини юбориши ҳақида ёлғон хабар юборади.

Тегишли банк томонидан берилган пластик карта рақамини қўлга киритгач эса, карта ҳисобида бўлган жами 835.700 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олади.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «В» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг