Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда икки фоҳиша хорижликни тўнади

Сурхондарёда икки фоҳиша хорижликни тўнади

Сурхондарё вилоятида фоҳишахона ташкил қилган ва у ерда хорижлик шахсни тўнаганлар ушланди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 15 июль куни соат 23:00ларда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳри Мажнунтол маҳалласида яшовчи 52 ёшли Н.Қ. ўз яшаш уйида қўшни давлат фуқароси, вақтинча Термиз шаҳрида жойлашган меҳмонхонада яшовчи 35 ёшли С.О., Шеробод туманида яшовчи 26 ёшли Ш.С. ва Термиз шаҳар Жўйжангал маҳалласида яшовчи 25 ёшли Ж.М. исмли аёлларнинг жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берган.

Шундан сўнг икки нафар аёл С.О.нинг мастлигидан фойдаланиб, унинг 600 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлар. Ш.С. ва Ж.М.лар ушланганлар. Мазкур ҳолат юзасидан Ш.С. ва Ж.М.ларга нисбатан ўғирлик қилгани, Н.Қ.га нисбатан фоҳишахона ташкил этиш билан шуғуллангани учун жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади ИИВ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг