Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган банк масъуллари ва жамият раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирган банк масъуллари ва жамият раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон туман бўлими томонидан АТ «Агробанк» Андижон филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда филиалнинг масъул шахслари «Г.А.» МЧЖ раҳбари М.О. билан олдиндан тил бириктириб, 2019-2020 йилларда 9 нафар фуқаронинг хабарисиз уларнинг номига сохта маълумотлар тайёрлаш орқали 129,5 млн сўм, фуқаро Х.М. билан олдиндан тил бириктириб, 3 нафар якка тартибдаги тадбиркорлар номига 90 млн сўм, жами 219,5 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб ушбу кредит маблағларини шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг