Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Институт кафедра мудирининг бузилган ҳуқуқи тикланди

Институт кафедра мудирининг бузилган ҳуқуқи тикланди

Унга институтдан 24 млн. 155 минг сўм иш ҳақи тўлиқ ундириб берилди.

Жиззах политехника институтининг 2023 йил 3 майдаги буйруғи билан П.К.нинг меҳнат шартномаси бекор қилиниб, ишдан бўшатилганди. Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди ушбу буйруқни бекор қилиб, жабрланувчини Ижтимоий фанлар кафедраси мудири ва 0.25 ставка ишловчи ассистент вазифасига ишга тиклаш ҳамда институтдан 24 млн. 155 минг сўм иш ҳақи ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарди. Ижро варақаси эса Мажбурий ижро бюронинг Жиззах шаҳар бўлимига келиб тушди.

Давлат ижрочисининг ижро ҳаракатлари натижасида фуқаро П.К. Жиззах политехника институтига Ижтимоий фанлар кафедраси мудири ва 0.25 ставка ишловчи ассистент вазифасига ишга тикланиб, институтдан 24 млн. 155 минг сўм иш ҳақи тўлиқ  ундириб берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг