«Жисмоний тарбия»га киритиш учун 2 500 АҚШ доллари олди
Гулистон давлат университетига ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Гулистон давлат университети талабаси Д.Р. фуқаро Д.Б.ни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 3 500 АҚШ доллари эвазига ушбу университетга ўқишга киритиш қўйишни ваъда қилиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Гулистон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.С. бошқа бир фуқаро С.Э.ни Гулистон давлат университетдаги танишлари орқали ушбу университетнинг «Жисмоний тарбия» факультетининг 2-босқичидан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, эвазига 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter