Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналистнинг «мазасини қочирмоқчи» бўлган шахс қамалди

Журналистнинг «мазасини қочирмоқчи» бўлган шахс қамалди

Видеодан лавҳа

Ижтимоий тармоқларда МY-5 телеканали журналисти Нозимжон Тешаевни номаълум шахс ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди.

Журналист Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туманида аҳоли мурожаатини ўрганаётган пайтда қаршиликка учраган.

Бугун, 5 июн куни очиқ суд мажлисида М. Я. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг 2023 йил 5 июндаги қарорига кўра М. Я. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинади, дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг