Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кетмон билан ер чопилади!

Кетмон билан ер чопилади!

Фото: «IIV.UZ»

2020 йил 4 ноябрь куни тунги соат 00:30 ларда Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида ноҳуш ҳодиса юз берди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Шу туманда яшовчи 34 ёшли фуқаро яшаш хонадонида 42 ёшли таниши билан ўзаро жанжаллашиб қолди. Жаҳл чиққанда ақли кетади, деганларидек, унга кетмон дастаси билан ҳужум қилди.

Натижада 1978 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 5 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг