Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилади

Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилади

Иллюстратив фото

«Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, масъулияти чекланган жамият (жамият) иштирокчиси таркибига кириш ёки ундан чиқариш фактининг кучга кириш механизми соддалаштирилади.

Қуйидаги ҳолларда жамият иштирокчилари таркибига киритиш ёки ундан чиқариш амалда тегишли ҳаракат ҳамда ҳодиса содир этилган пайтдан бошлаб юзага келган ҳисобланади, жумладан:

  • иштирокчилар таркибидан мажбурий чиқариш ёки унга мажбурий киритиш, шу жумладан, жамиятдаги улуш иштирокчи ва учинчи шахс ўртасида умумий мулк деб топилган ва унинг тегишли қисмига мулк ҳуқуқи белгиланган ҳолатларда — суд қарори қонуний кучга кирган кундан;
  • жамият улуши E-auksion электрон савдо платформаси ва қонунчиликка мувофиқ хусусийлаштиришнинг бошқа усуллари орқали сотилганда — савдо натижалари расмийлаштирилиб, улуш қиймати тўлиқ тўланган кундан;
  • жамият улушини сотиш ва уни сотишдан бошқача тарзда учинчи шахслар фойдасига воз кечиш нотариал шаклда амалга оширилганда бу ҳақида тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилган кундан.

Иштирокчилар таркибига кириш ёки ундан чиқиш ҳолатларида жамият бошқа иштирокчиларни 30 кун муддатда хабардор қилади.

Ушбу қарор қарорга кўра, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида қуйидагилар таъминланади:

  • жамиятларда имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш бўйича бошқа иштирокчиларни хабардор қилиш, имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш истагини билдириш, рад этишни электрон амалга ошириш имконияти яратилади;
  • «Notarius» автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилинади.

Шунингдек, 2025 йил 1 ноябрдан Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши таркибида Корпоратив этика бўйича комиссия ташкил этилади.

Қуйидагилар комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгиланади, жумладан:

  • юридик шахсларга, хусусан, хўжалик жамиятларига корпоратив этика масалалари бўйича тавсиялар бериб бориш;
  • корпоратив этикани бузишга оид низоларни ҳал этиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиб бориш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг