Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабларга компьютер жамланмалари етказилмоқда

Мактабларга компьютер жамланмалари етказилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан бутун Республика бўйлаб мактаблардаги компьютер синфхоналари хатловдан ўтказилган.

Жумладан, Тошкент шаҳридаги мактабларнинг барча компьютер хоналари ҳам хатловдан ўтказилиб, мавжуд 335 та мактабдан 258 тасида компьютер жиҳозларига эҳтиёж мавжудлиги аниқланди.

Ушбу эҳтиёжни қоплаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан мактабларга 304 дона компьютер синфхоналари тўплами жўнатилмоқда.

Ҳар бир тўплам 16 та компьютер, 1 дона принтер, кондиционер, интерактив доска ва сервердан ташкил топган.

Республиканинг бошқа ҳудудларига ҳам компьютерлар босқичма-босқич тарзда етказиб берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг