Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мингбулоқнинг оғзи шалоқ ҳокими битта узр билан қутулиб қолмади

Мингбулоқнинг оғзи шалоқ ҳокими битта узр билан қутулиб қолмади

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани ҳокими Нуршод Худойбердиев маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бу ҳақда «Xabar.uz»нинг сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди. Унга кўра, ҳоким Наманган вилоят маъмурий судининг шу йил 10 январь кунги қарори билан МЖтКнинг (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс) 41-моддасида кўз тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида, яъни 4.460.000 сўм жарима жазосига мустаҳиқ этилди.

Ҳокимга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш Наманган вилояти прокуратураси томонидан қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилганди.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал ижтимоий тармоқларда Мингбулоқ тумани ҳокими Н.Худойбердиевники дейилган аудио тарқаб, унда илонлар пўст ташлагудек ҳақоратлар янграганди. Кейинроқ айни масала Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров бошчилигида муҳокама этилиб, раҳбарнинг бундай тарзда ишлаши кескин танқид қилиниб, қаттиқ огоҳлантирилган, ўз навбатида Н.Худойбердиев ҳам «айбини тўлиқ тан олиб, йиғилганлар ҳамда туман халқидан кечирим» сўраган эди.

Афтидан, Мингбулоқ ҳокими бошқа ҳамкасбларидан фарқли равишда ҳақорати учун битта узр билан қутулмабди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг