Наманганда шифокорни кўзидан айирган муштумзўр ушланди
Наманган вилояти Учқўрғон туман шошилинч тиббий ёрдам бўлими жарроҳи О.Қ.га беморнинг тоғаси томонидан тажовуз қилиниб, тикланиб бўлмас жароҳат етказилгани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар беришича, Наманганда 2020 йилнинг 2 январь куни соат тахминан 19:00 ларда Учқўрғон туманининг марказий касалхонасида 29 ёшли Б.Т. ўзининг кичик ёшли жиянига тиббиёт ходимларидан тиббий ёрдам кўрсатишни қўпол тарзда талаб қилиб, у ерда хизмат олиб бораётган 58 ёшли навбатчи жарроҳ О.К. билан жанжаллашиб, натижада Б.Т. қўлини мушти билан О.К.нинг юзига уриб тан жароҳати етказган.
Суд-тиббий экспертизанинг хулосасига кўра, О.К. оғир тан жароҳати олганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «б» банди (ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга нисбатан) Б.Т. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter