Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганда суд раиси ушлангани тафсилотлари маълум қилинди (видео)

Наманганда суд раиси ушлангани тафсилотлари маълум қилинди (видео)

2024 йил 30 январь куни жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш. С. қўлга олингани хабар қилинган эди.

Давлат хавфсизлик хизмати ушбу ҳолат тафсилотларини маълум қилди.

Наманган туманида чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятга замонавий чорва комплекси биносини қуриш ва мавжудларини таъмирлаш мақсадида, акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг вилоят филиали томонидан ажратилган 5 млрд. 287 млн. 500 минг сўм миқдоридаги кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштириш ва расмий ҳужжатларни калбакилаштириш ҳолатлари бўйича Жиноят Кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қўзғатилган жиноят ишини суд муҳокамасида кўриб чиқиш жараёнида Мингбулоқ туман суди раиси судланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш эвазига, унинг отасидан 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман суди раиси сўралган пул маблағидан 2 минг АҚШ долларини ўзининг бошқарувида бўлган «Ласетти» русумли автомашинада олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидланишича, кредит бўйича етказилган зарар тергов давомида судланувчи томонидан тўлиқ қопланган бўлган. Ҳозирда Мингбулоқ туман суди раиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олганлиги ҳолати бўйича, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг