Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Нархоз» собиқ ректорига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда

«Нархоз» собиқ ректорига нисбатан жиноят иши қўзғатилгани айтилмоқда

Фото: «Jahon.uz»

Тошкент давлат иқтисодиёт университетига боғлиқ яна бир шов-шувли хабар тарқалди. Бир неча кун аввал ушбу университет ректорлигидан бўшатилган Баҳодир Ходиевга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда «Jahon.uz» ўзининг ишончли манбаларига таяниб, маълум қилди.

Унга кўра, коррупцион ҳолатлар сабаб ректор ишдан четлатилиши ортидан олий ўқув даргоҳида тергов гуруҳи текширув бошлаган. Тергов гуруҳи таркибига департамент, солиқ идоралари мутахассислари жалб этилгани айтилади.

Бироқ айни маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлагани йўқ, шу баробарида инкор этмади ҳам.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг