Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда 60 нафар маҳбусга инсонпарварлик далолатномаси қўлланилди

Навоийда 60 нафар маҳбусга инсонпарварлик далолатномаси қўлланилди

Иллюстратив фото

Навоий вилоятидаги Жазони ижро этиш колониясида 60 нафар маҳбусга инсонпарварлик далолатномалари қўлланилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов маълум қилди.

Таъкидланишича, Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан томонидан минтақавий ҳудуд 4-сон жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган 60 нафар маҳбусга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилган.

Улардан 46 нафари, Жиноят кодексининг 113-моддасига асосан, манзилли колонияларга кўчирилган. Тузалиш йўлига ўтган, колонияда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилган ва интизомий жазоланмаган 11 нафар маҳкумга нисбатан 73- (Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш) ва 74-модда (Жазони енгилроғи билан алмаштириш) қўлланилган. Уч нафар маҳкумга нисбатан жазони ўташдан шартли равишда озод қилиш ҳукми тайинланган.

«Жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганлар орасида новвойлик, сартарошлик ҳунарларига эга бўлганлар бор. Ушбу ҳунарларни эгаллаш учун сертификатга ҳам эга бўлишган. Шартли озод этилганлар ушбу ҳунарлари орқали доимий яшаш манзилларида жамият ҳаётига мослашиб, тўғри турмуш тарзи йўлидан бора оладилар, деган умиддамиз», — деди жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судяси Меҳриддин Камолов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг