Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўғирланган машина қўшни вилоятдан «сўйилган» ҳолатда топилди

Ўғирланган машина қўшни вилоятдан «сўйилган» ҳолатда топилди

Фото: «Tergov.uz»

2021 йил 4 апрель куни соат 07:30 да Андижон вилояти Балиқчи туман ИИБга фуқаро 27 ёшли Сарварбек Р. мурожаат қилган. У ўзига тегишли «Spark» русумли автомашинасини 2021 йил 3 апрель куни соат 22:30 ларда яшаш уйи олдида эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдириб, яшаш хонадонига кириб кетган. 4 апрель куни соат 05:50 ларда автомашинасидан хабар олиш учун қараган вақтида, автомашинаси қўйилган жойида йўқлигини билдирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида ушбу автомашинага ўрнатилган «GPS» қурилмаси сигнали автомашина Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳудудида ҳаракатланаётганлигини кўрсатган. Унга асосан вилоят ҳудудида тўсиб ушлаш тадбири эълон қилинган ва Наманган вилояти Давлатобод туманида яшовчи 29 ёшли Акбар Қ.нинг яшаш хонадонидан Сарварбек Р.га тегишли автомашинанинг давлат рақам белгиси ечилиб, эҳтиёт қисмларга ажратилган ҳолатда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Акбар Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми «г» банди (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг